USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

2025 йилга бориб Қозоғистонда таълим грантлари сони 75 мингтага етказилади

3 Декабрь 17:37
Баҳам кўринг:
2025 йилга бориб Қозоғистонда таълим грантлари сони 75 мингтага етказилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилда таълим грантлари сони 75 мингтага етказилади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ғарбий ҳудудларда техник мутахассислик грантлари сони ортади – ҚР Бош вазири

«Сўнгги 3 йилда олий таълим муассасаларига грантлар сони қарийб икки баравар кўпайди. Ҳозирда грантлар сони 56 мингтага етган», — деди вазир Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия йиғилишида.

Унга кўра, «Nur Otan» партиясининг тасдиқланган дастурида грантлар сонини янада ошириш кўзда тутилган.

«Ҳозирда «Nur Otan» партиясининг тасдиқланган дастури бор ва 2025 йилда грантлар сонини ошириш режалаштирилган. 75 мингга яқин грант ажратилади. Бу давлат томонидан катта ёрдам. Стипендияга келсак, сўнгги уч йил ичида унинг миқдори икки баравар кўпайди», — деди Асхат Аймағамбетов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив