Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

2025 йилга бориб Қозоғистон ўзини 100 фоиз маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлайди

28 Апрель 21:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини 100% импорт ўрнини босиш дастурини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу Марказий коммуникациялар хизматида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов томонидан тақдим этилган аҳоли даромадларини ошириш дастурининг йўналишларидан биридир.

Ўтган йил якунларига кўра, 29 асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ички бозордаги улуши 80 фоизни ташкил этди. Бугунги кунда Қозоғистон олтита товарни импорт қилишга мажбур. Булар - олма - 74%, колбаса - 56,4%, пишлоқ ва творог - 56%, шакар - 43%, парранда - 65,4%, балиқ - 66%.

Импортга қарамликни тўлиқ бартараф этиш учун 900 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 87 та сут, 14 та гўшт, 17 та паррандачилик лойиҳалари, 6,6 минг гектар майдонда мевали боғлар барпо этиш, шакар заводи барпо этиш каби режалар шулар жумласидандир.

Ҳукумат 2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастурини тасдиқлади. Дастур 1 миллиондан ортиқ давлат сектори ходимлари ва квазидавлат сектори ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақини оширишни назарда тутади. 2025 йилга бориб 2 миллиондан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар