2025 йилга бориб Қозоғистон Миллий архиви фондининг 20 фоизи рақамлаштирилади

None
ASTANA. Kazinform - Миллий архив фондининг 20 фоизи 2025 йилгача рақамлаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент Мажилиси депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Рақамлаштириш, фан ва инновациялар туфайли технологик ютуқ» миллий лойиҳасига мувофиқ 2025 йилгача Миллий архив фондининг 20 фоизини рақамлаштириш режалаштирилган. Бугунги кунда Миллий архив фондининг 1 миллионга яқин сақлаш бирлиги электрон форматга ўтказилди. Улар орасида 6000 дан ортиқ сақлаш бирлигида Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ маълумотлар мавжуд»

, — деди Бош вазир ўз жавобида.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, электрон форматга кўчирилган ҳужжатлар босқичма-босқич «Е-архив» ахборот тизимига юкланмоқда. Бунинг натижасида фуқаролар ва олимлар архив маълумотномаларидан электрон форматда фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

«Айрим ҳудудларда жангчилар ҳақидаги маълумотларни қидиришни осонлаштириш учун махсус электрон маълумотлар базалари яратилган. Масалан, Шимолий Қозоғистон вилоятида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ватандошлар ҳақида батафсил маълумот берувчи «Исмлари абадий ёдимизда» электрон маълумотлар базаси ишламоқда. Келгусида бундай тажриба бошқа ҳудудларда ҳам тадбиқ этилади», - дейди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар