2025 йилда Миллий жамғарма маблағи 92,3 миллиард долларга етади – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Миллий жамғарма маблағлари бундан буён босқичма-босқич тўлдирилиши ва ижобий прогноз қилинишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан 2023-2025 йилларга мўлжалланган кафолатланган трансферт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Бюджет кодексининг янги талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Миллий жамғармадан кафолатланган трансферт миқдори бюджет қоидаларига мувофиқ нефтнинг мавжуд нархини ҳисобга олган ҳолда белгиланди.

Шундай қилиб, қонун лойиҳасида нефтнинг чегаравий нархи 2023 йилда бир баррел учун 48,9 АҚШ доллари, 2024-2025 йилларда эса 42,2-40,3 АҚШ доллари этиб белгиланди.

Шуни инобатга олган ҳолда, республика бюджетига кафолатланган трансферт миқдори 2023 йилда 2,2 триллион тенге, 2024 йилда 2,0 триллион тенге, 2025 йилда 1,9 триллион тенге этиб белгиланди», — деди вазир.

Шундай қилиб, Миллий жамғарма маблағларидан фойдаланиш режаси тузилганда, нефтнинг тахминий нархи ҳозиргидан анча паст бўлади, шунинг учун келажакда Миллий жамғармага йўналтириладиган даромадлар ошиши керак.

«Қоидаларнинг режалаштирилган даврда қўлланилиши Миллий жамғарманинг валюта маблағларини 2023 йилда 66,7 миллиард АҚШ долларига, 2024-2025 йилларда эса 78,8 – 93,2 миллиард долларга оширишга хизмат қилмоқда.

Бизнинг прогнозларимизга кўра, ўрта муддатли истиқболда Миллий жамғармадан жалб қилинадиган маблағлар ва харажатларнинг ўсиш суръатининг юқори чегарасини белгилаш бюджет тартибини ошириш ва Миллий жамғарманинг жамғариш функциясини кучайтириш имконини беради», – деди Алибек Қуантиров.

Фото: primeminister.kz

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар