2025 йилда Марказий Осиё мамлакатлари музликлари харитаси яратилади - UNESCO

Фото:
ASTANA. Kazinform – UNESCO Бош директори Одрэ Азуле Астана халқаро форумида нутқ сўзлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сув ресурслари ва трансчегаравий сув муаммосини ҳал этишда ҳамкорлик зарур. Келинг, UNESCO Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда ушбу муаммони ҳал қилиш учун қандай ишлар олиб бораётгани ҳақида гапирайлик. 2021 йилдан бошлаб биз илм-фан орқали чуқурроқ тушунча бериш ва музликларнинг эриши туфайли тоғ кўлларининг тошиб кетишига тайёргарлик кўриш устида ишлаяпмиз», – деди Одрэ Азуле Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтаётган Астана халқаро форумида.

UNESCO раҳбарининг таъкидлашича, мазкур қўшма иш сув ресурслари масаласини оптималлаштиришга қаратилган муҳим илмий ҳамкорликдир.

«Буюк шоир Абайнинг 38-Донолик сўзидан иқтибос келтирмоқчиман: «Жаҳолат – илмнинг йўқлигидандир, уларсиз дунёда ҳеч нарсани билиб бўлмайди». Яъни, биз ҳамкорликни илм-фандан бошлашимиз керак. 2025 йилгача Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондаги музликлар ва муз ости кўлларининг харитасини яратмоқчимиз», – деди форумнинг фахрий меҳмони.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар