2025 йилда Қозоғистонда талабалар стипендиялари 52 минг тенгега етиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Келгуси йил бошидан талабаларнинг ўртача стипендияси 41 898 тенгегача оширилади. Бу ҳақда ҚР Молия вазирлиги тақдим этган «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети» лойиҳасида қайд этилган, деб хабар беради Kazinform.

«Бюджет режаси доирасида 2025 йилгача талабаларга стипендия тўлаш учун 430 109 126 тенге миқдорида харажатлар кўзда тутилган. Натижада ўртача стипендия 2023 йилда 41 898 тенге, 2024 йилда 47 135 тенге, 2025 йилда 52 372 тенгени ташкил этади», — дейилади бюджет лойиҳасида.

Сўнгги хабарлар