2025 йилда Қозоғистон аҳолиси 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- 2025 йилда Қозоғистон аҳолиси 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили мамлакат аҳолисининг 94 фоизи сув таъминоти билан таъминланди. У 17 миллион 700 минг кишини қамраб олади. Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни бажариш учун 1,3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган 1922 қишлоқ аҳоли пунктларида марказлаштирилган сув таъминоти ва сув тозалаш тизимларини қуриш вазифаси бажарилади. Шундай қилиб, 2025 йилга бориб мамлакат аҳолиси 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади «, - деди у Ҳукумат уйида ўтказилган матбуот анжуманида.

Бош вазир ўринбосари Президентнинг бу йилги Мурожаатномасида Ҳукуматнинг шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш вазифасини бажариш борасидаги ишларига ҳам тўхталди.

«Ҳукумат шаҳар ва қишлоқларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда: тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, пилот лойиҳаларини амалга ошириш орқали иқтисодиётни диверсификация қилиш, муҳандислик инфратузилмаларини қуриш ва модернизация қилиш, транспорт муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг комплекс режаларини амалга ошириш, ва ҳоказо « - деди Роман Скляр.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар