2025 йил охирига қадар Жамбил вилоятидаги барча аҳоли пунктлари 4G алоқа билан қамраб олинади

Фото:
ASTANA. Kazinform – 2025 йил охиригача Жамбил вилоятидаги барча аҳоли пунктлари 100% 4G алоқа билан қамраб олинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тўхталган вилоят ҳокими Нуржан Нуржигитов рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Унинг таъкидлашича, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан биргаликда 2023-2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланган.

«Йўл харитасига кўра, 2027 йилгача 165 та аҳоли пунктларида мобиль интернет тармоғи сифатини 4G га етказиш, 28 та аҳоли пунктида электр узатиш линиялари ва антенна-устунлари қуриш, 155 та аҳоли пунктини оптик толали алоқа тармоғи билан, республика ва ҳудудий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини рақамли инфратузилма билан таъминлаш каби вазифалар белгиланган. Умуман олганда, 2025 йил охиригача вилоятдаги аҳоли пунктлари 100 фоиз 4G тармоғи билан қамраб олинади», - деди Жамбил вилояти ҳокими.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар