Валюталар курси:
    usd/kzt 444.45 eur/kzt 476.27

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 62.81
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+30+32℃

2025 йил охирида  Алматида дизель билан ҳаракатланадиган автобуслар бўлмайди

24 Февраль, 17:55

ALMATY. Кazinform – Алматида «яшил йўлаклар» концепцияси амалга оширилади. Шаҳар ҳокими Ерболат Досаев аҳоли билан учрашувда мегаполиснинг экологик концепциясини ишлаб чиқиш ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Президент яшил йўлаклар – шаҳарни дарё ва кўчалар бўйлаб кўкаламзорлаштириш, экологик транспорт турларига ўтишни қўллаб-қувватлади. 2025 йил охирига келиб бизда дизелда ҳаракатланадиган битта ҳам автобус қолмайди. Асосийси, самарали экологик транспорт бўлса, иситиш мавсумида кўмир ва бошқа турдаги қаттиқ ёқилғидан халос бўлсак, яқин 3 йилда шаҳардаги аҳволни яхшилаймиз, деб ўйлайман», - дейди у. - деди шаҳар ҳокими.

Маъмурият маълумотларига кўра, Жаҳон банки билан ҳамкорликда «яшил йўлаклар» яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ташаббуслар доирасида барча фойдаланиши мумкин бўлган яшил майдонларнинг узлуксиз занжирини яратиш, шунингдек, Алмати агломерацияси ҳудудида дарё ва каналлар бўйлаб яшил майдонларни кўпайтириш режалаштирилган.

Муаллиф: Алма Муқанова

Муаллиф:

Бекабат Узаков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар