Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

2024 йилги Олимпиаданинг очилиши Сенада бўлиб ўтади

15 Декабрь 10:31

PARIS. Кazinform - Қуруқликда эмас, сувда. Париждаги 2024 йилги Олимпиаданинг очилиш маросими тарихда биринчи бўлиб стадион ташқарисида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform еuronews.cоmга асосланиб.

Бундай ноодатий қарорни Франция пойтахти мэри ва Ёзги ўйинлар ташкилий қўмитаси раҳбари айтиб ўтди.

Тақдимот Парижнинг қоқ марказида, Сена қирғоғида бўлиб ўтади. Aнъанавий парад иштирокчилари – спортчилар қайиқ ва катерларда Остерлиц кўпригидан Эйфель минораси яқинидаги Йенс кўпригигача дарё бўйлаб сузиб ўтадилар.

«Очилиш маросими ташриф қоғозидир. Ушбу тақдимотни 1,5 миллиард одам томоша қилади. Ва, албатта, биз бугунги Франция ўзини намоён этишини, Олимпия ўйинлари тарихида қандай рол ўйнаганини кўрсатмоқчимиз. У шунчаки ХХIII ўйин мезбони эмас. Биз мусобақаларни ташкил этишнинг янги моделини тақдим қилмоқчимиз - шаҳар спорти, масалан, пойтахтни спортнинг фахрига, Франциянинг фахрига айлантириш ва Олимпия байрамини мисли кўрилмаган даражада ташкил этиш «, - деди 2024 йилги Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси Тони Эстанге.

«Иложи борича кўпроқ одамлар - 600 минг ва ундан кўп одамлар бу маросимни шахсан кўришларини хоҳлаймиз. Бунинг ўхшаши йўқ, бу ҳолда - бизнинг байрамни сўзсиз, хавфсизликни кафолатлайдиган, биз сидқидилдан ишлаган ҳолда ўтказиш истагидамиз «, - деди Париж мэри Aнн Идальго.

Ташкилотчилар маросимни имкон қадар қулай ва етук қилишга ваъда беришади. Концепцияга кўра, тақдимот қирғоқнинг олти километрлик қисмида ишлаб чиқилади. Саҳналар ва безаклар кўприк, қирғоқ, атрофдаги биноларга хизмат қилади.

Давлат раҳбарлари ва спортчилар Трокадеро майдонида стендлар ўрнатиб, у ерда Олимпия оловини ёқадилар. Ёзги ўйинларнинг очилиши 2024 йилнинг 26 июлида бўлиб ўтади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар