2024 йилги Олимпиадага 500 кун қолди: Парижда тескари ҳисоблаш бошланди

Фото:
PARIS. Кazinform – 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида меҳмонларни муносиб кутиб олиш учун 500 кун қолди. Франция президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда тескари ҳисоблаш бошланганини эълон қилди ва пойтахтни Олимпиадага тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ташкилотларни дунёга мамлакатнинг энг жозибали қиёфасини кўрсатишга ҳаракат қилишга чақирди, деб хабар беради Kazinform euronews.cоmга таяниб.

«Келгуси 500 кун ичида бу ўйинларни сизнинг ўйинингизга айлантириш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Мен сизга ва бажарилган ишларга ишонаман, ҳеч нарсани кейинга, кейинги 500 кунга қолдирманг – мамлакатимизда ишлар кўп», - деди у.

Давлат раҳбари пойтахтнинг бир қатор чекка ҳудудлари алоҳида эътибор талаб қилишини эътироф этиб, парижликларни тайёргарлик ишларида фаолроқ иштирок этишга чақирди. Эътиборлиси, Париж охирги марта Олимпиада ўйинларига бундан бир аср аввал – 1924 йилда мезбонлик қилган.

Фото: AFP

Сўнгги хабарлар