2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг тимсоллари таништирилди

None
ASTANA. Kazinform – 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг маскотлари таништирилди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси бўлажак Париж ўйинларининг расмий маскотларини тақдим этди.

Олимпия маскотлари Фригия қалпоқлари бўлиб, уларга Фриги номи берилди.

Фригия қалпоғи 1978 йилги Буюк Франция инқилобининг рамзи бўлган қадимий бош кийимдир.

Талисман сифатида тайёрланган иккала қалпоқ ҳам «аёл» жинсида тасвирланган.

Олимпия маскоти оёғида кроссовкалар, Паралимпия маскотининг бир оёғида эса протез бор. Кўзларида француз байроғи кўринишидаги кирпиклар бор. Иккала шляпанинг ҳам ранги қизил.

Бунгача Франция 1992 йилда ўйинларга мезбонлик қилган. Ўшанда сеҳрли гном тимсол бўлганди.

Фото: paris2024.org

Сўнгги хабарлар