2024 йилгача Қозоғистонда 226 та мактаб очилади

None
ASTANA. Kazinform – Мажилисда «Amanat» фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда «Қулай мактаб» миллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Таълим вазири ўринбосари Едил Оспан миллий лойиҳа доирасида қанча маблағ сарфланишини маълум қилди.

«Миллий лойиҳа доирасида эскирган мактаблар, уч сменали ўқитиш, мактаблар танқислигини олдини учун 401 та қулай мактаб қурилади. Улардан 226 та мактаб 2024 йилда ишга туширилади. Қолган 175 тасини 2025 йил охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилган», - деди у.

Вазирлик вакили Миллий лойиҳани амалга ошириш учун 2023-2025 йилларда республика бюджети ва Миллий жамғармадан 2,6 триллион тенге ажратилганини эслатди.

«Қурилиш ишларига 1 триллион 360 миллион тенге киради. Хусусан, 2023 йилда 0,5 триллион тенге, 2024 йилда 1,1 триллион тенге, 2025 йилда 1 триллион тенге ажратилади. Бундан ташқари, мактабларни таъмирлаш учун 200 миллиард тенге ажратилган», - деди Едил Оспан.

Ушбу миллий лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган «Samruk-Kazyna Construction» компанияси қулай мактаблар қурилиши давомида 100 минг янги иш ўрни яратилишини маълум қилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар