2024 йилдан Қозоғистонда бизнесни «бошидан тартибга солиш» тизими ишга туширилади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ишбилармонлар билан учрашувда бизнес янги солиқ кодексини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишини айтди, деб хабар беради Kazinform.
«Янги Солиқ кодекси 2024 йилдан кучга киради. Бизнес унинг ривожланишида бевосита иштирок этади. Ҳукумат зиммасига шундай вазифа юкладим. 2024 йилдан бошлаб «бошдан тартибга солиш» тизими ишга туширилади. Бу бизнесни ортиқча маъмурий босимдан халос қилади. Давлат харидлари усуллари ва давлат-хусусий шериклик модели тўлиқ қайта кўриб чиқилади, ер қаъридан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилади»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар