2024 йилда Қозоғистонда Бутунжаҳон сиёсатшунослар конгресси бўлиб ўтиши мумкин

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қозоғистон Бутунжаҳон сиёсатшунослар конгрессини ўтказишга ариза беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Сиёсий тадқиқотлар ассоциацияси президенти Есенжол Алияров малум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Президент администрацияси билан ҳамкорликда 2024 йилда Бутунжаҳон сиёсатшунослар конгрессини ўтказишга ариза беришни режалаштираётирмиз», - дейди Есенжол Алияров пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон сиёсатшунослари конгрессида.

Шунингдек, ассоциация рахбари Қозоғистон Сиёсий тадқиқотлар ассоциацияси билан Сиёси фанлар ассоциациясини бир ташкилотга бириктириш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

«Бугунги кунда юртимизда иккита ассоциация фаолият олиб бормоқда: Сиёси фанлар ассоциацияси ва Сиёсий тадқиқотлар ассоциацияси. Биз ушбу иккита ташкилотни Сиёсий тадқиқотлар ассоциациясига бириктиришга қарор қилдик. Чунки, ассоциация Бутунжаҳон сиёсий фанлар ассоциациясига аъзодир», - дея таъкидлади у.



Дарвоқе, бугун Қозоғистон сиёсатшунослари конгресси иш бошлади. Конгресс доирасида Қозоғистондаги сиёсий фанлар ривожи, истиқболлари, 2020 йилда Лиссабонда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон сиёсатшунослар конгрессида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги хабарлар