2024 йилда Қозоғистонда 18 ёшга тўлмаган барча болалар номига махсус ҳисоб рақами очилади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти матбуот котиби Руслан Желдибай «Болалар миллий жамғармаси» лойиҳасини тушунтирди, дея хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда у Facebook саҳифасида ёзган изоҳлари орасида айтиб ўтди.

«Изоҳларда қўшимча саволларга жавоб берсам. Ушбу меъёр кучга киргач, яъни 2024 йилда 18 ёшгача бўлган барча болалар номига махсус ҳисобварақ очилади. Улар вояга етгунларича пул олишда давом этадилар. Шуни таъкидлаш керакки, ҳисобварақдаги маблағлар хорижий валютада бўлади. Бундан ташқари, жамғармалар бўйича фоизлар ҳисобланади. Бу чора-тадбирлар ҳисобдаги пул маблағларини инфляциядан ҳимоя қилиш имконини беради»

, — деб ёзади Президент матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руслан Желдибай Президентнинг бугунги Мурожаатномасининг муҳим жиҳатларини тушунтириб, 18 ёшга тўлгунга қадар ҳар бир боланинг ҳисобида камида 3 минг доллар бўлишини айтган эди.

«Президент ташаббуси билан Болалар йили доирасида «Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси» деб номланган янги дастур ишга туширилади. Унга кўра, 2024 йилдан бошлаб Миллий жамғарманинг йиллик инвестиция даромадининг 50 фоизи болалар 18 ёшга тўлгунга қадар махсус жамғарма ҳисобварағига ўтказилади. Йиғилган маблағлар болалар вояга етгандан кейин уй-жой ёки таълим олиш учун сарфланади»

, — деди Руслан Желдибай.

Сўнгги хабарлар