2023 йилгача шифокорлар маоши камида икки баравар ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1 январдан эътиборан шифокорлар маоши ўртача 30%, ўрта тиббиёт ходимлари маоши 20% ошди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ботагўз Жақселекова айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йил январь ойида Елбасы топшириғига биноан шифокорларнинг энг кам иш ҳақи миқдори бир ярим баравар - 28 мингдан 42 минг тангагача ошди. Шу билан бир қаторда ўтган йил июнь ойида тиббиёт ходимлари маоши яна 30% ошди. Президентимизнинг 19 июндаги буйруғига биноан, 2020 йил 1 январидан эътиборан шифокорлар маоши ўртача 30%, ўрта тиббиёт ходимлари иш ҳақи 20% ошди», - деди Ботагўз Жақселекова.

Маошлар Текин тиббий кафолатланган ёрдам доирасида ва Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимида молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимларининг малакасига нисбатан ҳисоблаб чиқилган.

«Шунингдек, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта ташкилоти ва хизмат кўрсатувчи ўртасида келишувларга эришилди. Яқин орада ўзаро шартномаларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади ва тиббиёт ходимлари маоши ўз вақтида берилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. 2023 йилга қадар шифокорлар маоши камида икки баравар ошади», - деди вазирлик вакили.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар