2023 йилгача Қозоғистоннинг 6 та вилояти рақамли телерадио эшиттиришга ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2023 йилгача 6 та ҳудуд тўлиқ рақамли телерадио эшиттиришга ўтказилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Омаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Вазирлик томонидан рақамли телерадио эшиттиришни ривожлантириш устида иш олиб борилмоқда. Бугунги кунда Қозоғистон аҳолисининг 92,43 фоизи рақамли телевидение ва радиоэшиттириш билан қамраб олинган. 11 та ҳудуд рақамли телерадио эшиттиришга тўлиқ ўтди. Қолган 6 та ҳудудни 2023 йилга қадар тўлиқ рақамли телерадио эшиттиришга ўтказиш режалаштирилган»

,- деди вазир.

Унга кўра, жорий йилда Шарқий Қозоғистон вилоятида 6 та радио ва телевидениени фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

«Рақамли телерадио эшиттиришга ўтиш аҳолига вилоят ва республика аҳамиятига молик шаҳарларда 30 тагача, вилоят марказидан қуйида эса 15 тагача телеканални эфирга узатиш имконини беради»

, – деди Асқар Омаров.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар