2023 йилдан Қозоғистонда тамаки маҳсулотларига акциз ставкалари оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон 2023 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларига акциз ставкаларини босқичма-босқич оширишни бошлайди, дея хабар беради Kazinform ҚР Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

«Қозоғистон Республикасининг 2022 йил 11 июлдаги №135-VII сонли Қонуни билан Солиқ кодексига тамаки маҳсулотларига акциз ставкаларини босқичма-босқич оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Тарифлар 2023, 2024 ва 2025 йиллар учун тасдиқланган», — дейилади қўмита хабарида.

Қўмита маълумотларига кўра, Солиқ кодексининг 463-моддаси 4-банди 1) кичик банди жадвалининг 14, 15, 16, 18, 21 ва 22-қаторларига ўзгартиришлар киритилган.

Унга кўра, фильтрли сигаретлар бўйича:

- 2023 йилда - 14 100 тенге / 1 000 дона;

- 2024 йилда - 15 900 тенге / 1000 дона;

- 2025 йилда - 15 900 тенге / 1000 дона.

Сигариллаларга акциз ставкалари ҳам сигареталарга тенглаштирилди.

Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари учун акциз ставкаси ўлчов бирлигининг килограммдан бўлакларга ўзгариши билан сигареталар учун акциз ставкасининг 70 фоизи миқдорида белгиланади:

- 2023 йилда - 9 870 тенге / 1000 дона;

- 2024 йилда - 11 130 тенге / 1000 дона;

- 2025 йилда - 11 130 тенге / 1000 дона.

Сўнгги хабарлар