2023 йилдан Қозоғистон кема қатновини яхшилаш ишларини бошлайди

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йилда кемалар ҳаракатланиши мумкин бўлган сув йўлларида чуқурлаштириш ишлари бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Парламент Мажилисидаги Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«2018-2020 йилларда Атирау вилоятида Жайиқ ва Қиғаш дарёларининг сув сатҳини кўтариш ва гидрологик режимини яхшилаш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Каналларнинг умумий узунлиги 194 километрни ташкил этди. Жорий йилда республика бюджетидан 3 миллиард тенге ажратилди. Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади»

, - дейди С.Брекешев.

Унга кўра, 2023 йилда сув йўлларини тартибга солиш ишлари бошланишини таъкидлаган.

«Бу ишлар балиқларнинг уруғланиш жойларига ўтиши учун қўшимча қулай шароитлар яратади, шунингдек, балиқ овлаш кемаларининг Каспий денгизига тўсиқларсиз киришига имкон беради»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Фото:gov.kz

Сўнгги хабарлар