2023 йилдан бошлаб Покистонга тўғридан-тўғри рейс очилади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистондан Покистонга тўғридан-тўғри ҳаво қатнови очилади, дея хабар беради Кazinform Фуқаролик авиацияси қўмитасига таяниб.

Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жумағарин раислигида давлат органлари ва ташкилотлари иштирокида Қозоғистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича 11-йиғилиш бўлиб ўтди.

«Учрашув якунларига кўра, Қозоғистон ва Покистон авиация ҳокимиятлари ўртасида келишув имзоланди. Келишувлар асосида 2023 йил март ойидан Алмати-Лаҳор (ҳафтасига 2 рейс) ва Алмати-Карачи (ҳафтасига 2 рейс) йўналишларида тўғридан-тўғри йўловчи қатновларини очиш режалаштирилмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар