2023 йилда Туркистонни туркий тилли давлатларнинг туристик пойтахтига айлантириш таклиф этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Келаси йили Туркистон шаҳри туркий тилли давлатларнинг сайёҳлик пойтахтига айланиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Туркистон мамлакатда туризм кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудлардан биридир. Шаҳар инфратузилмаси йиллар давомида ривожланиб бормоқда. Барча транспорт турлари Туркистонга боради. Бугунги кунда ушбу шаҳарда машҳур миллий ва халқаро тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Озарбайжонда бўлиб ўтган туркий тилли давлатлар туризми учун масъул вазирлар йиғилишида Қозоғистон Туркистон шаҳрини 2023 йилда туркий тилли мамлакатларнинг туризм пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди. Боку бу йил туркий тилли давлатларнинг сайёҳлик пойтахти ҳисобланади», - деди Ержан Еркинбаев журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, жорий йилда Туркистонга сайёҳларни жалб қилиш бўйича бир қатор кенг кўламли тадбирлар ўтказилади.

«Йил охиригача режалаштирилган тадбирлар турли форматларга эга. Бу маданият, сайёҳлик, спорт, кўнгилочар ва бошқаларни ўз ичига олади», - дейди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар