Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

2023 йилда Туркистонда Туркий кенгаш саммитини ўтказиш таклиф этилди

27 Май 08:56

BAKU. Кazinform - Мақсад туркий дунёни ХХI асрнинг энг муҳим иқтисодий, маданий-гуманитар минтақаларидан бирига айлантиришдир. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг Бокуда бўлиб ўтган еттинчи йиғилишидаги иштирокида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг сайтига таяниб.

Тадбир давомида ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш, Ипак йўлининг туристик салоҳиятини аниқлаш, «Замонавий Ипак йўли бўйлаб қўшма саёҳат», «Турк дунёсининг туристик пойтахти», қишки туризм соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошири масалалари ва ҳоказолар муҳокама қилинди.

Ержан Еркинбаев ўз нутқида ШҲТ доирасида Қозоғистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ҳозирда Қозоғистон Республикасидан Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжонга 21 та йўналиш бўйича ҳафтасига 119 рейс частотаси билан халқаро рейслар амалга оширилмоқда», - деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, туризм индустрияси тикланиши шароитида Ақтау ва Боку ўртасидаги рейслар сонини ошириш зарур.

Вазир ўринбосари айни пайтда тегишли вазирликда олиб борилаётган гранд турлар ҳақида гапирди. Қозоғистоннинг бешта йирик йўналишларидан бири Хитой чегарасидан бошланиб, Алмати, Тараз, Чимкент, Туркистон шаҳарлари орқали ўтадиган ва Ўзбекистонда давом эттирилиши мумкин бўлган Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳатдир.

Шу билан бирга, Ержан Еркинбаев Туркистонни туркий дунёнинг туристик пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.

«Туркистон азалдан барча туркий халқлар учун ота макон, қутлуғ маскан ва қадрдон гўша бўлиб келган. Маълумки, аждодларимиз бу ерда буюк аллома Хожа Аҳмад Яссавийдан маънавий билим олиб, туркий-ислом маданиятини дунёга ёйган. Турклар Кичик Осиёга борганларида, бу қадриятлар бизнинг илдизларимизни сақлаб қолишга ёрдам берди ва бирлигимизнинг асосига айланди. Мақсадимиз туркий дунёни ХХI асрнинг энг муҳим иқтисодий, маданий-гуманитар минтақаларидан бирига айлантиришдир», - дея хулоса қилди у.

Тадбир якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар туризм вазирларининг навбатдаги саккизинчи йиғилишини 2023 йилда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказишга қарор қилинди.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар