2023 йилда республика бюджети даромадлари 3 триллион тенгега ошади – ҚР Бош вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2023-2025 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4-4,1 фоиз даражасида бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Уч йиллик муддатга мўлжалланган республика бюджети лойиҳаси, биринчи навбатда, давлатнинг барча ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажаришга, шунингдек, ҳозирги шароитда иқтисодиётнинг сифатли ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган. 2023-2025 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4-4,1 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда. Инфляциянинг ўртача йиллик даражаси 2025 йилга бориб 3-4 фоизгача камайиши режалаштирилган», - деди А. Смаилов.

Унинг таъкидлашича, Республика бюджети даромадлари 2023 йилда жорий йилга нисбатан 3 триллион тенгега ёки 27 фоизга ошади.

«Шу тариқа, биз республика бюджети даромадлари ўсишининг юқори суръатларини таъминлаяпмиз», – деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар