2023 йилда Нур-Султанда Мичиган университети очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2023 йилда Нур-Султанда Michigan State University очилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Фан ва олий талим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Жаҳон таълим стандартлари ва илғор тажрибани ўқув жараёнига жорий этиш мақсадида хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари очилмоқда. 2021 йилда Алматида De Montfort Leicester университетининг филиали очилди. Бу йил Петропавловскда University of Arizona филиали очилади. Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида икки томонлама таълим дастурлари йўлга қўйилади»

, — деди Саясат Нурбек.

Унга кўра, Давлат раҳбари топшириғини бажариш учун Россия олий ўқув юртларининг филиаллари очилмоқда. С.Ўтебаев номидаги Атирау нефт ва газ университети негизида М.Губкин номидаги РДУ филиали, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети негизида МИФИ Миллий ядровий тадқиқот университетифилиали очилади.

«Шунингдек, келгуси йилда Нур-Султанда Michigan State University филиали очилиши режалаштирилган. Филиаллар фаолияти учун Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Давлат таълим буюртмаси ажратилган»

, - деди вазир.


Сўнгги хабарлар