2023 йилда Малайзиядан Қозоғистонга тўғридан-тўғри рейс очилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Малайзия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар очилади. Бу ҳақда Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб хабар беради.

ҚР ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Малайзия авиация маъмурияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Қозоғистон ва Малайзия ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновини янгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Бунгача, 2019 йилда икки давлат ўртасида авиақатновларни очиш устида ишлаган. Бироқ, карантин чекловлари туфайли у тўхтатилди. Бу иш қайта тикланди.

Қўмита ҳисоботига кўра, 2023 йилда Куала-Лумпурдан Қозоғистонга ва ундан кейин учинчи давлатга парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилган (ҳаво эркинлигининг 5-даражаси).

Тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйишнинг техник масалалари келгусида яна ишлаб чиқилади.


Фото:gov.kz


Сўнгги хабарлар