2023 йилда маҳаллий тармоқда 59 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари амалга оширилади – ҚР Индустрия вазирлиги

None
ASTANА. Кazinform – 2023 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 59 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Биринчи навбатда, муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар устида ишлаш режалаштирилган. Вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобил йўлларини комплекс ва ўрта таъмирлашни молиялаштиришга йўналтирилган харажатлар 2023-2025 йилларга мўлжалланган умумий трансфертлар сифатида маҳаллий бюджетга ўтказилади. Бунинг учун 444 млрд тенге ажратилади. Молиялаштиришнинг ушбу механизми маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини режалаштириш тартибини оптималлаштириш, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш имконини беради», — дейилади Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Автомобил йўллари қўмитаси хабарида.

Хусусан, таъмирланиши лозим бўлган йўллар рўйхати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан белгиланади.

Қўмита хабарида йўл тармоғини тиклашга устувор аҳамият қаратилиши айтилган. Шунингдек, аҳоли пунктлари ўртасида транспорт қатновини яхшилаш мақсадида маҳаллий автомобил йўлларини қаттиқ қопламага алмаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари йўл сифати бўйича тегишли топшириқ бериб, 2025 йилгача маҳаллий йўлларнинг камида 95 фоизини яхшилаш бўйича топшириқ берган эди.

Бу вазифани амалга ошириш учун 2025 йилгача камида 27 минг километр маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилишни таъминлаш зарур.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар