2023 йилда Қозоғистонда ўт ўчирувчилар маоши 70 фоизга оширилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин 2023 йилда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларнинг маоши қанчага ошишини айтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Уч йил аввал иш ҳақини ошириш масаласи кўтарилганида, ходимларимиз 65 минг тенге олишарди. Ҳозир янги ходимнинг энг кам маоши тахминан 110 минг тенгени ташкил этади»

, — деди Юрий Ильин.

Унга кўра, 2023 йилда янги ходимларнинг маоши максимал даражада ошади.

«2023 йил 1 январдан иш ҳақини 10 фоиздан 70 фоизгача ошириш режалаштирилган. 70% деганда, бу хизматни энди бошлаган оддий кадрларнинг маоши максимал даражада ошишини билдиради. 10% деганда эса бошқарув жамоаси назарда тутилмоқда, булар ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиқлари, фавқулодда вазиятлар бўлимлари бошлиқлари»

, - деб тушунтирди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар