2023 йилда Қозоғистонда 15 млн квадрат метрдан ортиқ уй-жой қурилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматнинг уй-жой, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш чора-тадбирлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонликларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 2029 йилга қадар барча манбалар ҳисобидан 111 млн. квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган, шу жумладан 2023 йилда 15,3 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга, жорий йилда 5 минг километр муҳандислик тармоқлари модернизация қилинади ва янги Қурилиш кодексининг Парламентга киритилиши кутилмоқда», - деди Алихан Смаилов.

Транспорт инфратузилмаси бўйича 2025 йилгача барча республика ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг 95 фоизини модернизация қилиш режалаштирилган. Жорий йилда 3,6 минг километр автомобиль йўлида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилади, шунингдек 856 километр йўл фойдаланишга топширилади.

Бош вазир, ўтган йилнинг ноябрь ойида «Дўстлик-Мўйинти» темир йўл участкасида иккинчи йўл қурилиши бошланганини эслатди. Шу билан бирга, июнь ойи охирига қадар Дарбаза-Мақтаарал, Бахти-Аяғўз ва Алмати атрофидаги айланма йўл лойиҳалари учун техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш якунланади.

«Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича ҳам ишлар олиб бориляпти. Ўтган йили у орқали ташилган юклар ҳажми икки баробар ошиб, 1,7 миллион тоннага етди. Шу билан бирга, Озарбайжон, Туркия ва Грузия билан имзоланган йўл хариталарининг амалга оширилиши туфайли жорий йилда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали 2 миллион тонна юк ташилади, 2025 йилга бориб эса йўналишнинг ўтказиш қобилияти 10 миллион тоннага етади», - дея қўшимча қилди Бош вазир.

Туризм соҳасида умумий қиймати 290 миллиард тенге бўлган 100 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 5,7 минг янги иш ўрни яратилади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар