2023 йилда Қозоғистон 101 та адабий асар нашр этишни режалаштирмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги 2023 йилда 101 та адабий асар нашр этишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бугунги кунга қадар 35 та хил қўлёзма қўлга киритилди. Бу асарлар илгари ҳеч қачон нашр этилмаган. Шундай қилиб, вазирлик маҳаллий ёзувчиларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги «Жонли эфир» бўлимида Архив қўмитасининг нашриёт ва ҳужжатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Алмаз Мирзахмет маълум қилди.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия китобнинг бадиий қимматини, долзарблигини ва нашр этишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаган ҳолда ўз ҳукмини чиқаради. Мутахассислар розилигини олган ишлар идоралараро комиссия қарори билан чоп этиладиган китоблар рўйхатига киритилади. Ҳужжатлар ҳар йили болалар ва ўсмирлар адабиёти, маданият ва санъатга оид адабиётлар, маълумотнома ва энциклопедик адабиётлар, илмий-оммабоп адабиётлар, ижтимоий-сиёсий адабиётлар, таржима адабиётлари, юбилей ва муҳим саналарга бағишланган адабиётлар каби жанрларда қабул қилинади», - деди А. Мирзахмет.

Ўтган йили 188 та номдаги 506 минг нусхада нашр этилган. Уларнинг барчаси вилоятлардаги давлат кутубхоналарига тарқатилди. Улар орасида «Жаңа қазақ әдебиеті» туркумида чоп этилган китоблар китобхонлар томонидан юқори баҳоланди.


Сўнгги хабарлар