2023 йилда Хитойда учинчи «Бир камар, бир йўл» форуми бўлиб ўтади

None
PEKIN. Kazinform - Бу йил Хитойда учинчи «Бир камар, бир йўл» форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ган сешанба куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши сессияси доирасидаги йиллик матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хитой бу йил учинчи халқаро ҳамкорлик форумига мезбонлик қилади», - деди у.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари таъкидлаганидек, сўнгги 10 йил ичида ушбу ташаббус доирасида 1 триллион долларга яқин сармоя киритилди, 3 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. «Хитой-Европа» темир йўл йўналиши бўйлаб 65 минг поезд қатнади.

«Бир камар, бир йўл ташаббуси ўзаро маслаҳатлашиш, қуриш ва баҳам кўриш тамойилига асосланган прагматик ва очиқ ташаббусдир», - деди Хитой ташқи ишлар вазири.

2017 йилнинг май ойида биринчи «Бир камар, бир йўл» форуми бўлиб ўтди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар