2023 йилда Астанага 300 дан ортиқ электробуслар харид қилинади

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Астанада 300 дан ортиқ электробуслар йўлга қўйилади. Янги электробуслар паркни сезиларли даражада янгилаши, янги йўналишларни жорий этиши, бекатларда автобусларнинг кутиш вақтини қисқартириши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

«City Transportation Systems» масъулияти чекланган жамияти ҳозирда 3 нафар инвестор билан автобус паркини 300 дан ортиқ электробуслар билан янгилаш ва тўлдириш бўйича иш олиб бормоқда. Шаҳарда хусусий сармоя ҳисобидан автобус парки ҳам барпо этилди.

«Аввалроқ Астанада 115 та электр автобуси линияга чиқарилди. Жорий йилнинг қиш мавсумида мазкур линияга яна 50 та электробус йўлга қўйилиши режалаштирилган», - дейилади ҳокимлик ахборотида.

Электр автобусларининг экологик тозалигидаги афзалликлари - атмосферага зарарли чиқиндиларнинг йўқлиги, уларнинг ишлашидаги тежамкорлик.

Бундан ташқари, ҳокимлик маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён 27 та жамоат транспорти йўналиш схемаларини оптималлаштириш бўйича ишлар олиб борилди, янги йўналишлар ишга туширилди, янги Bus lane участкалари жорий этилди, 15 та тўхташ пункти қўшилди.

Сўнгги йилларда 70 та иссиқ бекатлар ҳам ўрнатилди, яна 20 та иссиқ бекатлар муҳандислик тармоқларига уланмоқда», - дейилади ҳокимлик хабарида.

Фото: Александр Куприенко

Сўнгги хабарлар