2023 йил 1 январдан Қозоғистонда нефт гази биржа орқали сотилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда профил давлат органлари назорати остида тақчил товарлар учун ягона товар биржаси ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Суюлтирилган нефт гази нархининг оғишига йўл қўймаган ҳолда савдо-сотиқни ишга тушириш чораларини кўриш ҳақида буйруқ берилди. Масалан, Президент фармойишига кўра, суюлтирилган нефт газини биржага ўтказиш 2023 йил 1 январга кўчирилди. Жорий йилнинг 20 июл куни биржа савдосининг намунавий тамойилларига ўзгартиришлар киритилди, бу эса биржа савдолари вақтида нархларнинг кескин ошишининг олдини олиш имконини беради», — деди вазир.

Унга кўра, айни пайтда транспорт воситасига жўнатиладиган юк ҳужжатлари расмийлаштирилиши лозим бўлган товарлар рўйхатига суюлтирилган нефт газини қўшиш, автогаз қуйиш шохобчалари томонидан сотиш ҳажми ва нархини кўрсатган ҳолда фискал чеклар бериш талабларини кучайтириш каби ўзгартиришлар ишлаб чиқилмоқда.

«Шунингдек, тегишли давлат органлари назорати остида тақчил товарларга ягона товар биржасини яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Юқорида қайд этилган тадбирлар шаффофликни таъминлаш ва суюлтирилган газ савдоси вақтидаги операцияларни назорат қилиш имконини беради», — деди Болат Ақшолақов.

Сўнгги хабарлар