2022 йилнинг биринчи ярмида 9 миллион киши қайта эмланиши керак – ҚР Бош вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2022 йилнинг биринчи ярмида 9 миллион киши қайта эмланиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда умумий эпидемиологик вазият барқарор. Юқумли касалхоналар ва интенсив терапия бўлимлари 17 фоизга тўлган. Касалхонага ётқизилганлар ва коронавирус инфекциясининг оғир ҳолатлари сезиларли даражада камайди. Ҳудудларнинг аксарияти «яшил» зонада. «Сариқ» зонада иккита ҳудуд мавжуд: Нур-Султан ва Шимолий Қозоғистон вилояти. Дунёда касалланиш сони ортиб бораётганини ҳисобга олиб, санитария-эпидемиология талабларига риоя қилишни давом эттириш зарур. Биноларда, жамоат транспортида ниқоб тақиш ва одамлар гавжум жойларда ижтимоий масофани сақлаш қатъий шарт», — деди Асқар Мамин бугун Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 9 миллиондан ортиқ киши вакцинанинг биринчи компонентини олган. Бу 18 ёшдан ошган аҳолининг қарийб 80 фоизини ташкил қилади. Иккинчи компонент билан тахминан 8,5 миллион киши эмланган. Бу 75 фоизни ташкил этади.

«Оммавий ревакцинация ишларини кучайтириш зарур. Келгуси йилнинг биринчи ярмида 9 миллионга яқин одам қайта эмланиши керак. Ахборот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва ҳокимликлар аҳоли ўртасида ревакцинация зарурлиги тўғрисида тушунтириш ишларини фаол олиб бориши керак», — дея Ҳукумат раҳбари назоратни ўринбосари Ерали Тоғжановга топширди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар