USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

2022 йилдан Қозоғистонда 10 йилдан ортиқ ишлаган мактаб директорлари алмаштирилади

3 Декабрь 18:43
Баҳам кўринг:
2022 йилдан Қозоғистонда 10 йилдан ортиқ ишлаган мактаб директорлари алмаштирилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов мактаб директорларини ротация қилиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўқитувчиларни ўзларига тегишли бўлмаган функциялардан озод қилиш, текширишлар, моддий рағбатлантиришлар бўйича чоралар кўрилмоқда. Этика бўйича маслаҳатлар ўтказилмоқда. Биз ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тизимини ўзгартирамиз, - деди Асхат Аймағамбетов.

Вазир, шунингдек, бу йил вазирлик ўқув ташкилотлари директорларини тайинлашнинг янги тизимини тасдиқлаганини эслатиб ўтди.

«Янги йилдан бошлаб, янги институт - директорларни ротация қилиш институти ишга туширилади. Бизда бир мактабда 10 йилдан ортиқ вақт давомида раҳбарлик қилган директорлар етарлича, уларни бугунги кунда рағбатлантириш, ротация қилишга эҳтиёж бор. Шу сабабли, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилди, бу тартиб тасдиқланди. Кейинги йилдан бошлаб мактаб директорларини ротация қилиш бошланади», - дея хабар беради вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир таълим муассасасида узлуксиз 4-7 йилдан кўпроқ раҳбарлик қилган директорлар ротация қилиниши маълум бўлганди.



Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив