2022 йилдан бошлаб Брюссельда дизель билан ҳаракатланадиган автомобиллар тақиқланади

Фото: None
BRUSSELS. Кazinform - Брюссельда 2022 йил 1 январдан Евро-4 дизель билан ҳаракатланадиган автомобилларга чеклов жорий этилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бельгия пойтахти атроф-муҳитини муҳофаза қилишга қаратилган янги қоидалар Бельгияда рўйхатдан ўтган 11 йилдан ошган қарийб 76 минг автомобил, жумладан, енгил автомобиллар, фургонлар, автобуслар ва микроавтобусларга нисбатан қўлланилади. Бу рақамнинг 25 мингга яқини Брюссельнинг ўзида рўйхатга олинган.

Шу билан бирга, мамлакат ҳукумати автомашиналар тақдири билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ҳайдовчиларга уч ой – 2022 йил 1 апрелгача муддат беради. Ушбу муддатдан кейин дизель билан ҳаракатланадиган транспорт воситаларини бошқарганлик учун 350 евро миқдорида жарима солиниши мумкин.

Брюссель расмийлари бу чора шаҳарга сезиларли фойда келтиришига умид қилмоқда. 130 000 та автомобилни баҳолаган тадқиқотга кўра, Евро 4 дизель двигателлари бўлган автомобиллар тутун қувурларидан чиқадиган заррача моддаларнинг деярли ярмини ва жуда заҳарли азот оксидларининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Бундай автомобиллар минтақадаги автопаркнинг атиги 12 фоизини ташкил этишидан қатъи назар6 аҳвол шундай.

Европа атроф-муҳит агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво ифлосланиши Бельгияда ҳар йили 9000 эрта ўлимга олиб келади; Брюссельда 1 минг, шунингдек, кўплаб юрак-қон томир ва нафас олиш касалликлари мавжуд.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар