2022 йилда қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотган ойлаларга 440 млрд тенге нафақа тўланди

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йилда қозоғистонликларига ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун давлат ижтимоий нафақалари кўринишида 440 миллиард тенгедан ортиқ маблағ тўланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2022 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 341 миллиард тенгедан ортиқ, боқувчисини йўқотганлик учун 99,9 миллиард тенгедан ортиқ маблағ сарфланди.

2023 йил 1 январь ҳолатига кўра ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони қарийб 538,6 минг кишини, боқувчисини йўқотганлик бўйича эса 189,9 минг нафарга яқинни ташкил этди.

Ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳига ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғида бўлганлар сонига, шунингдек, «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган тегишли молиявий йил учун яшаш минимумига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб энг кам яшаш минимуми даражаси ошиши муносабати билан ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича давлат ижтимоий нафақалари миқдори 8,5 фоизга ошди.

Масалан, 2023 йил 1 январдан бошлаб умумий касалликдан ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақалари миқдори 1-гуруҳ учун - 77 889 тенге, 2-гуруҳ учун - 62 068 тенге, 3-гуруҳ учун - 42 190 тенгени ташкил этади.


Сўнгги хабарлар