2022 йилда Қозоғистонда 90 мингдан ортиқ хонадон қурилиши режалаштирилган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 138 минг турар-жой қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда 15,1 миллион квадрат метр уй-жой ёки 138 минг турар-жой қуриш режалаштирилган. Шундан 90 мингдан ортиқ хонадон кўп қаватли уйларда ва 47 мингта якка тартибдаги уй-жойлар. Амалга оширилаётган уй-жой сиёсати доирасида 7000 дан ортиқ фуқарога сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага бериладиган уй-жой берилади», - деди Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат мажлисида.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, навбатдагилар учун ҳудудларда 9,8 мингта кредит уй-жой қурилиб, улар «Отбаси банк» орқали сотилмоқда.

«Бундан ташқари, навбатда турган 5 мингдан ортиқ фуқарони «Бақытты отбасы» дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва хусусий уй-жой фондидан уй-жой ижараси учун тўловлар шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан қоплашни режалаштирганмиз», - дея хулоса қилди вазир.


Сўнгги хабарлар