2022 йилда Қозоғистон томонидан 87 млн тоннадан ортиқ нефт қазиб олинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев 2022 йилда нефт қазиб олиш прогнозини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Норесурс сектори сифатли ўсишнинг асосий омилларидан бирига ва иқтисодиёт барқарорлигининг асосий омилига айланади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш саноати ўртача 4,1 фоизга ўсади ва тоғ-кон саноатининг ўсиш суръатларидан (3,9 фоиз) ўзиб кетади. 2022 йилда нефт қазиб олиш 87,9 миллион тоннани ташкил этади, 2026 йилда эса 107,4 млн тоннага ошади», - деди Асет Ерғалиев Сенат ялпи мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда Қозоғистон участкасида унинг қувватини ошириш учун Каспий қувурлари консорсиуми нефт қувурининг тўсиқларини бартараф этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига нефт қазиб олиш ҳажмининг ошиши кутилмоқда.

«Қишлоқ хўжалигида ўртача йиллик ўсиш 5 фоизни, қурилишда 3,9 фоизни ташкил этади. Хизматлар ишлаб чиқариш ўртача 5,4 фоизга ўсади. Номинал ЯИМ 2022 йилда 87,1 триллион тенгени, 2026 йилда эса 119,9 триллион тенгени ташкил қилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2022 йилдаги 10,7 минг АҚШ долларидан 2026 йилда 14,2 минг долларга ошади. 2022 йилда маҳсулот экспорти 60 миллиард долларни ташкил этиши ва 2026 йилга бориб 79,8 миллиард долларгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Савдо балансининг ижобий сальдоси 19,3 миллиард доллардан 36,4 миллиард долларгача ошади. Йиллик инфляциянинг мақсадли коридори 2022 йилда 4-6 фоиз, 2023-2024 йилларда 4-5 фоиз, 2025-2026 йилларда 3-4 фоиз даражасида сақланиб қолди», - деб хулоса қилди вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар