2022 йилда Қозоғистон 70,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда Қозоғистонда товар экспорти 70,4 миллиард АҚШ долларигача ошади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Прогноз раунд доирасида Миллий банк тўлов балансини баҳолашни янгилади. 2021 йилда жорий операциялар баланси тақчиллиги ўтган йилга нисбатан 34,7 фоизга камайиши ва (-) 4,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Базавий сценарий асосида қурилган нефт ва металларнинг юқори баҳоси 2022 йилда 1,5 миллиард доллар профицитга олиб келади. 2022 йилда жаҳон талабининг тикланиши муносабати билан экспорт қилинадиган асосий хомашё нархларининг ошиши ҳисобига маҳсулот экспорти 18,6 фоизга ошиб, 70,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этади», - деди Ерболат Досаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар