2022 йилда ишчи ёшларни уй-жой билан таъминлаш учун 21 млрд тенге ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ишлаётган ёшларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилдан буён Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида уч йил давомида зарур бўлган 9 мингта квартирадан атиги 7 мингтаси (2019 йилда 3000, 2020 йилда 1000 ва 2021 йилда 3000 таси) қурилган/сотиб олинган», - деди Алихан Смаилов.

Унинг сўзларига кўра, бунинг сабаби 2020 йилда коронавирус пандемияси билан боғлиқ мамлакат ва жаҳондаги мавжуд иқтисодий вазият туфайли кўзда тутилган 21,6 миллиард тенгедан (3 минг квартира учун) атиги 7,2 миллиард тенгеси (1 минг квартира учун) ажратилган.

«Ўз навбатида, 2020 йилдаги ҳажмни 2022 йил охиригача амалга оширишни таъминлаш режалаштирилган. Жумладан, жорий йилда 3 минг хонадон қуриш ва сотиб олиш учун бюджетдан 21,6 миллиард тенге миқдорида маблағ ажратилган бўлса, яна 2 минг хонадон учун зарур маблағлар ажратилиши ҳам кўзда тутилган. Умуман олганда, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи ваколатли органнинг доимий назоратида», — дея хулоса қилди Бош вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар