2022 йилда АҚШдаги табиий офатлар миллионлаб одамларни уйсиз қолдирди

Фото:
WASHINGTON. Кazinform – 2022 йилда АҚШда бўронлар, сув тошқини ва ёнғинлар оқибатида миллионлаб одамлар жабр кўрди ва иқтисодиётга миллиардлаб доллар зарар етди, деб хабар беради Кazinform мухбири NBC News телеканалига таяниб.

Аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, табиий офатлар АҚШдаги тахминан 3,4 миллион одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилган.

40% га яқини бир ҳафта ичида уйларига қайтган, 16% га яқини асл яшаш жойларига қайтмаган, 12% эса олти ойдан ортиқ вақт давомида эвакуация қилинган.

Энг кўп жабрланган аҳоли қуйидаги штатларда бўлган: Флорида — 888 мингдан ортиқ, Калифорния — 387 минг, Луизиана — 368 минг, Техас — 292 минг, Нью-Жерси — 108 минг ва Массачусетс — 105 минг киши.

Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 18 та экстремал об-ҳаво ҳодисасининг ҳар бири 1 миллиард долларлик иқтисодий зарар келтирганини айтди.

Иқлим бўйича мутахассислар глобал ҳарорат ошиши билан янада кучли об-ҳаво ҳодисалари кутилаётганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Фото: Ricardo Arduengo / AFP via Getty Images

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар