2022 йил Ўзбекистонда қанча халқаро мусобақалар ўтказилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Туризм ва спорт вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йил республика миқёсидаги спорт мусобақалари билан қамраб олинадиганлар сони 56 минг 995 нафарга етиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўтган йилда эса 53 минг 153 нафарни ташкил этган эди.

Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки ўтган йили 2 минг 167 нафарни ташкил этганди. Бу йил 2 минг 450 нафар спортчи жаҳон ареналарида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

2021 йил давомида ўзбекистонлик спортчилар халқаро мусобақаларда 629 та медаллари қўлга киритган. Шундан 146 таси олтин, 178 таси кумуш ҳамда 305 таси бронза медаллари.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда 35 та халқаро мусобақалар ўтказилди. Шундан 10 та жаҳон чемпионати, 4 та жаҳон кубоги, 16 та Осиё чемпионати, 5 та халқаро турнир. 2022 йилда бўлса, 12 та жаҳон чемпионати, 2 та жаҳон кубоги, 20 та қитъа чемпионати ва 5 та халқаро турнир ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 2022 йили паралимпия спорт турлари бўйича 44 та республика мусобақалари, 11 та жаҳон чемпионати ва кубоклари ҳамда 2 та қитъа чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши режага биноан белгиланган.


Сўнгги хабарлар