Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

2022 йил январ ойида ЕОИИдан товарлар экспорти 76,5 фоизга ошди

24 Март 09:29

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил январ ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ташқи савдоси ҳажми 76,3 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йил январига нисбатан 62,6 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Kazinform Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2022 йилнинг январида ЕОИИга кирмаган мамлакатларга товар экспорти 2021 йилнинг январига нисбатан 76,5 фоизга ошиб, 50,8 миллиард долларни ташкил этди. Ташқи бозорга экспорт ҳажмининг ўсиши Қозоғистондан – 94,1 фоизга, Россиядан – 76,8 фоизга, Арманистондан – 59,5 фоизга ва Белоруссиядан – 41,5 фоизга товарлар экспорти етказиб бериш ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ.

ЕОИИдан экспорт қилинадиган товарларнинг асосий харидорлари Европа Иттифоқи мамлакатлари (уларнинг улуши экспорт етказиб беришнинг 48,2 фоизини ташкил этди) ва АТЭC (25,5 фоиз) бўлди. ЕОИИдан маҳсулот экспорт қилувчи давлатлар орасида Хитой (13,2 фоиз) ва Нидерландия (10,9 фоиз) етакчилик қилмоқда. Иттифоқ бозорига товарларнинг асосий импортчилари Хитой (33,3 фоиз) ва Германия (6,9 фоиз) ҳисобланади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар