2022 йил охиригача Қостанайда иккита янги завод ишга туширилади

None
None
QOSTANAI. Kazinform - Қостанайда Индустриялаштириш харитаси доирасида бешта лойиҳа амалга оширилади, улардан иккитаси жорий йил охиригача якунланади, деб хабар беради Kazinform.

«2020-2025 йилларга мўлжалланган Индустриялаштириш харитаси доирасида умумий қиймати 179,2 миллиард тенге бўлган 5 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Ҳаммаси – машинасозлик саноати лойиҳалари бўлиб, шундан иккитасини амалга ошириш муддати 2022 йилда, умумий қиймати 11,2 миллиард тенге, учта лойиҳа 2024 йилда амалга оширилади», — дея маълум қилди Қостанай ҳокимлигининг иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Наталья Турлибекова.

Жорий йилда «МТЗ-Қозоғистон машинасозлик заводи» МЧЖнинг 8,3 миллиард тенгелик «Беларус тракторлари учун кабиналар ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Янги корхонада 150 та янги иш ўрни яратилади. Декабр ойида яна бир лойиҳа — кузов ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилади. Лойиҳа қиймати 2,9 миллиард тенге бўлиб, 180 та иш ўрни яратилади.

Барча лойиҳалар Қостанай шаҳридаги саноат зонаси ҳудудида амалга оширилмоқда.

Сўнгги хабарлар