2022 йил – Қозоғистонда Болалар йили

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2022 йил Болалар йили деб эълон қилинди. ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Янги йил табригида ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Мен давлат раҳбари сифатида ёш авлод келажагига катта аҳамият бераман. Ёшлардан умидим катта. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, ислоҳотлардан ёшларимиз албатта баҳраманд бўлади. Уларнинг барчаси очиқкўнгил, дунёқараши кенг, зеҳни тез. Ёш авлодга йўл очиш учун барча шароитларни яратишимиз керак.

Болаларга алоҳида эътибор берилиши керак. Уларнинг фаровонлиги давлатимиз муваффақиятли келажагининг ишончли кафолатидир.

Шунинг учун келгуси йилни Болалар йили деб эълон қилиш керак, деб ҳисоблайман», - деди Давлат раҳбари.


Сўнгги хабарлар