2021 йилги бокс бўйича жаҳон чемпионати санаси маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги 2021 йилги жаҳон чемпионати санаси аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Дунёнинг энг яхши чарм қўлқоп усталари 26 октябр - 6 ноябр кунлари Сербия пойтахти - Белградда беллашади. Бу ҳақда AIBA раҳбарияти маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 1974 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар қозоғистонлик боксчилар жами 46 та медални қўлга киритишди. Уларнинг 12 таси олтин, 13 таси кумуш ва 21 таси бронза медаллари.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар