2021 йилдан бошлаб Қозоғистон ОТМларида давлат намунасидаги дипломлар берилмайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилдан бошлаб Қозоғистондаги олий ўқув юртлари ўз намунасидаги дипломларини беришади ва сифат масъулиятини оширадилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири ўринбосари Мирас Дауленов Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

«Айни пайтда Қозоғистон олий таълим тизимида 128 та олий ўқув юртлари мавжуд, улардан 56 таси давлат, 72 таси хусусийдир. Шу билан бирга, айтмоқчиманки, биз таълим сифатини оширишда хусусий ўқув юртларига унчалик аҳамият бермаймиз. Шу муносабат билан олий ўқув юртларининг академик мустақиллиги кенгаймоқда. «100 аниқ қадам»нинг 78 та қадамини амалга ошириш мақсадида 2018 йили олий ўқув юртларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш тўғрисида қонун қабул қилинди. Ушбу қонун олий ўқув юртларга ўзларининг ўқув дастурларини яратиш, ўқитувчиларга қўйиладиган малака талабларини белгилашга имкон беради», - деди вице-вазир.

Натижада, олий ўқув юртларининг академик мустақиллиги 85 фоизгача кенгайтирилди. ҚР Таълим ва фан вазирлигининг таълим дастурлари реестрида 99 та дастур рўйхатдан ўтказилди.

«Ушбу қонун орқали қонуности ҳужжатлари даражасида тизимли ўзгартиришлар киритилди. Олий ўқув юртлар томонидан бериладиган таълим сифати учун масъулиятни ўз зиммасига олиш мақсадида олий ўқув юртларнинг академик мустақиллиги кенгайтирилди. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб олий ўқув юртлар ўзларининг дипломларини беришади», - деди Мирас Дауленов.


Муаллиф: Айжан Сериқжанқизи


Сўнгги хабарлар