2021 йилда Ўзбекистонда қайси автомобил энг кўп ишлаб чиқарилган
20 Январь 17:18

2021 йилда Ўзбекистонда қайси автомобил энг кўп ишлаб чиқарилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда автомобил саноатида ишлаб чиқарилган автомобиллар бўйича маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Унга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда энг кўп «Cobalt» русумли автомобили ишлаб чиқарилган – 71 082 дона.

Истеъмолчи талабидан келиб чиққан ҳолда кейинги ўринларни «Damas» – 55 068 дона, «Lacetti-Gentra» – 51 061 дона эгаллади.

2021 йил январ-декабр ойларида заводдан чиқадиган автомобиллар статистикаси:

«Cobalt» - 71 082 дона;

«Damas» - 55 068;

«Lacetti-Gentra» - 51 061;

«Nexia T-250» - 31 466;

«Labo» - 17 308;

«Spark» - 9 915.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив