2021 йилда Президент кўрсатмаларини бажариш учун 1,6 трлн тг ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда Президент кўрсатмаларини амалга ошириш учун 1,6 трлн маблағ ажратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президентнинг Мурожаатномада берган кўрсатмаларини бажариш учун тегишли маблағ талаб этилади. Бу йилги республика бюджетида тегишли маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Масалан, 13 та янги юқумли касалликлар шифохонаси учун 30 млрд, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун компьютер ускуналарини сотиб олиш учун ҳукумат захирасидан 70 миллиард тенге ажратилди. Ҳозирда 2020 йилги бюджетни қайта кўриб чиқиш доирасида қўшимча харажатларни таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», - деди у.

Шулар қаторига тиббиёт ходимлари учун қўшимча нафақалар тўлаш, дори-дармон сотиб олиш ва бошқа эҳтиёжлар ҳам киради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу йил қўшимча эҳтиёжлар тахминан 300 миллиард тенгени ташкил қилиши мумкин.

«2021 йилги бюджетда Президент кўрсатмаларини амалга ошириш учун 1,6 трлн тенге ажратиш кўзда тутилмоқда. Бунда, аввало, тиббиёт ходимлари, ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларига берилган кредитлар учун фоиз ставкаларини субсидиялаш, республика аҳамиятидаги йўлларни қуриш, «Ауыл – ел бесігі« дастури ва бошқа йўналишлар қамраб олинади. Бундан ташқари, харажатлар миқдори давлат идоралари томонидан аниқлаштирилмоқда», - деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар